Янгиликлар

.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Республика иккинчи гуруҳ фанлари бўйича асосий фан олимпиaдасининг III-вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди  

7 декабрь 2022 йил
image

Халқ Таълими Вазирлигининг Иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти раҳбарлигида, вилоят умумтаълим муассасалари ўқувчилари ўртасида, 2021-йилнинг 9-сентябрь кунидаги "Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадасини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича, энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ги 562-сонли қарорига ва фанлар олимпиадасининг вилоят босқичини ўтказиш ҳақидаги буйруғига асосан, фан олимпиадасининг III-вилоят босқичида 10 та фан йўналиши бўйича беллашуви ўтказилиб ғолиблар аниқланди.

Олимпиадада иқтидорли ўқувчилар Она-тили, Рус-тили, Давлат тили, Қозоқ-тили, Тожик-тили, Инглиз-тили, Француз–тили, Немис-тили, Тарих ва География фанлари бўйича беллашдилар.

Тадбир Ўзбекистон мадҳияси билан бошланиб, бошқарма бошлиғи ғолибларни табриклаб кейинги мусобақаларда вилоятимизнинг шаънини ҳимоя қилиш учун омадлар тилади.

Вилоят босқичида 1-2- ва 3-ўринни эгаллаган энг иқтидорли ўқувчилар Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳар бир синф ва фанлар кесимида:

 1-ўринга 1,620,000 сўм

2-ўринга 1,080,000 сўм

3-ўринга 810,000 сўм 

миқдоридаги пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Тадбирда бошқарма бошлиғи О.Донабаев ҳакамлар ҳайъати аъзоларини ҳам "Фан олимпиадаси"ни адолатли ва холисона тарзда баҳолаб боришида бир неча кун биргаликда қилган одилона меҳнатлари учун вилоятимиздаги барча таълим тизими ходимлари номидан табриклаб, ташаккурнома ва бошқа совғалар билан муносиб тақдирладилар.

 

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=