Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномаси мамлакатимизда яна бир муҳим аҳамиятли, тарихий воқеа бўлди десак муболаға бўлмайди
20 декабрь 2022 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қаторида ҳаяжон билан тингладик. Ушбу мурожаатнома мамлакатимизда яна бир муҳим аҳамиятли, тарихий воқеа бўлди десак муболаға бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиси ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасини барча юртдошларимиз қаторида ҳаяжон билан тингладик. Ушбу мурожаатнома мамлакатимизда яна бир муҳим аҳамиятли, тарихий воқеа бўлди десак муболаға бўлмайди.
Давлатимиз раҳбари мурожаатномада республикамизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётига оид ўта муҳим вазифаларга тўхталиб, 2023 йилги Давлат дастурини эълон қилди.
Мурожаатномада кўтарилган барча устувор вазифалар инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.
Президентимиз кириб келаётган 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номлашни таклиф этди. Бу таклиф яна бир бор мамлакатимизда барча ислоҳотлар “Инсон қадри учун” тамойилининг узвий давоми бўлиб, ушбу амалга оширилаётган ва ёшларга кўрсатилаётган эътибор янада давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги билан аҳамиятлидир.
Мурожаатномада Президентимизнинг “2023 йилдан мактаб таълими тизимини халқаро таълим дастурлари асосида янгитдан ислоҳ қилишни бошлаймиз, она тилимизга эътиборни янада кучайтирамиз, фарзандларимизни она тилимиз ва камида иккита чет тилини қунт билан ўрганиш лозимлиги ҳозирги куннинг талабидир, она тилимизни билишни керак бўлса мажбур қилишимиз керак деган даъватлари менимча Республикамизнинг барча устоз ва ўқитувчиларининг кўнглидаги гаплар бўлди.
Президентимиз 2023 йилда Ўзбекистонда 70 та янги мактаб қурилади, 460 та мактаб кенгайтирилиб, икки сменалик таълимни йўқ қиламиз”, дея таъкидлари ҳам бугуннинг гапидир.
Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 1066 нафар хорижий тил ўқитувчиси фаолият юритмоқда. Юртбошимизнинг таълимга бўлган эътибори натижасида ҳозирда 212 нафар хорижий тил ўқитувчиси миллий ва халқаро сертификатларни қўлга киритган. Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар салмоғи ҳам йил сайин ошиб бормоқда.
Бугунги кунда вилоятда 9000 нафар мактаб битирувчисидан 186 нафари Миллий ва Халқаро сертификатларни қўлга киритган. Бу улар олий ўқув юртларига киришлари учун муддатидан олдин 93 баллни олиб, талаба бўлишлари учун илк қадамларни ташлади, деганидир.
Жорий йилда Навоий вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида 29 та мактабда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу мақсадлар учун қарийб 10,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Биз, таълим тизими ходимлари Мурожаатномада қайд этилганидек, ёшларни замонавий билим ва тажрибалар, миллий ва умумбашарий қадриятлар асосида мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси этиб вояга етказиш йўлида бирдамликда ҳаракатни давом эттирамиз.
Отабек Донабаев
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи