Янгиликлар
“Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув” мавзусидаги Сирдарё вилоятида Республика психологлар форуми бўлиб ўтди
1 декабрь 2022 йил
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сон қарорида белгиланган вазифаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимига тадбиқ этиш, халқ таълими тизимидаги психологик хизмат йўналишида инновацион ёндашувни жорий этиш, психологларнинг ижодий фаоллигини ошириш, психологик хизматга оид ислоҳотларни изчиллигини таъминлаш, ривожланган давлатларнинг психологик хизмат соҳасидаги иш тажрибалари билан танишиш, таълим психологияси соҳасидаги илғор фундаментал тадқиқотлар бўйича илмий ресурсларни бирлаштириш ҳамда халқ таълими тизимида психологик хизмат йўналишидаги устувор вазифаларни белгилаш мақсадида вилоятда ўтказилаётган “Халқ таълими тизимидаги ижтимоий-психологик хизмат ва касб-ҳунарга йўналтиришда инновацион ёндашув” мавзусидаги вилоят психологлар форуми бўлиб ўтди.
Сирдарё вилояти халқ таълими муассасаларидаги 314 матабда 343 нафар амалиётчи психологларимиз ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга позитив кайфият бериш, уларнинг қизиқишларини аниқлаш, зўравонликларга барҳам бериш, салбий ҳолталарни олдини олиш, инклюзив таълимга жалб этилган ўқувчиларга психологик ёрдамлар кўрсатиш борасида психопрофилактика ишларини олиб бориш билан бирга, педагогларда стрессларни олдини олиш, ёш педагогларга мослашишига кўмаклашиш, маҳалларда аёллар дафтарида турган психологларга психологик ёрдам кўрсатиш максадида фаолият юритиб келмоқда.

Бугунги Форумда туман, шаҳарларда фаолият юритаётган ва таълим муассасаларида фаол ишлаган 35 нафар амалиётчи психологларга ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш маркази, вилоят халқ таълими бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлар Сирдарё вилояти бўлими, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондининг эсталик совғалари ва ташаккурномалар билан тақдирланди.


Шунингдек, вилоят касаба уюшмаси томонидан 18 декабрь куни аёллар дафтарида фаол ишлаган 12 нафар аёл амалиётчи психологларни Хоразм вилоятига бепул саёхат қилишлари учун йўлланмалар берилди!

Форум сўнгида вилоят Олим Хўжаев номидаги мусиқали драма театри актёрлари томонидан “Инсонликка номзод” мавзусидаги саҳна кўриниши орқали форум иштирокчиларга маданий хордиқ тақдим этишди.