Янгиликлар

.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорликда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида манзарали дарахт кўчатларини экиш акцияси ўтказилди.

30 ноябрь 2022 йил
image

Бир вақтнинг ўзида Республика миқёсида 14 та ҳудуддаги умумтаълим мактабларида  ўтказилган ушбу акция жараёнлари Боёвут тумани Садриддин Айний маҳалласида жойлашган 22- умумтаълим мактабида ўрнатилган катта монитор орқали боғланган ҳолда тўғридан-тўғри мулоқот тарзида ташкил этилди.   

 

 

Тадбирда Сирдарё вилоят Экология бошқармаси ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармаси ва Боёвут туман халқ таълими бўлими  ҳамда 22- умумтаълим мактаби ходимлари  фаол иштирок этишди.

Акция давомида мактаб ҳудудига  200 тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=