Янгиликлар

.

Самарали мулоқот — жабрланганларга ёрдам беришнинг биринчи қадамидир!

10 сентябрь 2026 йил
image

Бугун Гулистон шаҳрида “Зўравонлик ва одам савдосидан жабрланган шахслар билан ишлашда самарали мулоқот кўникмаларини шакллантириш” мавзусида тренерлар учун тренингнинг биринчи қисми муваффақиятли ўтказилди.

Тренинг давомида иштирокчилар жабрланган шахслар билан мулоқот қилишнинг муҳим тамойиллари, ишончли муносабат ўрнатиш усуллари ҳамда зўравонлик ва одам савдосидан жабрланган инсонларнинг эҳтиёжларини тўғри англаш бўйича билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.

Айниқса, халқаро эксперт Тед Элдер (АҚШ, Техас) томонидан ўтказилаётган интерактив машғулотлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

 Тренинг иштирокчиларидан бири шундай деди:

Тренингнинг иккинчи қисмида иштирокчилар самарали мулоқотнинг янада чуқур жиҳатлари ва амалий ёндашувлари билан танишишда давом этадилар.
 

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=