Yangiliklar

.

4-СИНФЛАР ЎРТАСИДА «ЁШ ИҚТИДОР» НОМЛИ ФАН ОЛИМПИАДАСИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ЯКУНИГА ЕТДИ.

28-fevral 2023-yil
image

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва “GULISTAN ACADEMY”  нодавлат таълим ташкилоти ҳамкорлигида 4-синфлар ўртасида «ЁШ ИҚТИДОР» номли фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

ЁШ ИҚТИДОР» фан олимпиадасини ташкил этишдан мақсад умумий ўрта таълим муассасаларида миллий ўқув дастури талабларининг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни мунтазам тўлдириш чораларини кўриш, ўқувчиларнинг иқтидор, қобилиятларини қуйи синфлардан бошлаб ривожлантириб, тизимли равишда уларни халқаро олимпиада ва танловларга тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг натижалари асосида таълим муассасалари, ҳудудий халқ таълими бўлимлари фаолиятига таълим сифати асосида баҳо бериб, рейтингини аниқлашдан иборат.

Олимпиадани очиб беришда Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабаев иштирок етди. Танловда 4-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Олимпиада жорий йилнинг февраль ойида 3 босқичда математика ва инглиз тили фанларидан 30 тадан тест саволлари берилди. 

Вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари “GULISTAN ACADEMY”  нодавлат таълим ташкилоти томонидан рағбатлантирилади. 1-ўринни эгаллаган ўқувчи 500 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, 2-ўринни эгаллаган ўқувчи 300 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, 3-ўринни эгаллаган ўқувчи 200 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, ўқитувчилари диплом билан мукофотланади. 4-дан 10-ўринларни олган ўқувчилар қимматли совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.

Олимпиаданинг вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари тўғрисидаги маълумотлар https://t.me/Sirdaryo_VXTB ва https://t.me/GULISTANACADEMY оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=