Yangiliklar
4-синфлар ўртасида «ЁШ ИҚТИДОР» номли фан олимпиадасининг мактаб босқичи барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтмоқда.
16-fevral 2023-yil
Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ва “GULISTAN ACADEMY” нодавлат таълим ташкилоти ҳамкорлигида 4-синфлар ўртасида «ЁШ ИҚТИДОР» номли фан олимпиадасининг мактаб босқичи барча умумтаълим мактабларида бўлиб ўтмоқда.

ЁШ ИҚТИДОР» фан олимпиадасини ташкил этишдан мақсад умумий ўрта таълим муассасаларида миллий ўқув дастури талабларининг бажарилиш ҳолатини мунтазам ўрганиб, таҳлил қилиб бориш, ўқувчилар билимларидаги бўшлиқларни мунтазам тўлдириш чораларини кўриш, ўқувчиларнинг иқтидор, қобилиятларини қуйи синфлардан бошлаб ривожлантириб, тизимли равишда уларни халқаро олимпиада ва танловларга тайёрлаш ҳамда жамоаларнинг натижалари асосида таълим муассасалари, ҳудудий халқ таълими бўлимлари фаолиятига таълим сифати асосида баҳо бериб, рейтингини аниқлашдан иборат.
Олимпиада жорий йилнинг февраль ойида 3 босқичда математика ва инглиз тили фанларидан ўтказилади. Танловда 4-синф ўқувчилари иштирок этадилар. Ўқувчилар титул варақаларига жавобларини ⚫️ белгилайди. Титул варақаси компьютерда текширилади.

Олимпиаданинг 1-босқичида 1-2-3-4-5-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилади.
Туман босқичида ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини Туман халқ таълими бўлимлари томонидан рағбатлантирилади.

Вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари “GULISTAN ACADEMY” нодавлат таълим ташкилоти томонидан рағбатлантирилади. 1-ўринни эгаллаган ўқувчи 500 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, 2-ўринни эгаллаган ўқувчи 300 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, 3-ўринни эгаллаган ўқувчи 200 минг сўм пул мукофоти, диплом ва медаль, ўқитувчилари диплом билан мукофотланади. 4-дан 10-ўринларни олган ўқувчилар қимматли совғалар ва дипломлар билан тақдирланади.
Олимпиаданинг вилоят босқичида 1-2-3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари тўғрисидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.