Yangiliklar

.

Кобул Дусовга

6-fevral 2023-yil
image

Кобул Дусовга!!!

Боёвут туман ХТБ мудири Мухаббат Махмудовна Мустафакуловаман!!!

Нега бизнинг жамиятимиздаги инсонлар бунчалик ўзгариб кетди!!!

Нега рахбарларга нисбатан доим нафрат ва ёмон кўз билан қараш урф бўлди!!!

Нега масалага чала қараб, бир томонлама ўрганиб, бошдан мағзава ағдарадиган бўлиб қолдик!!!

Қўлидан ёмонлик қилишдан бошқа ҳеч нарса келмайдиган инсонларнинг фикрини тинглайдиган бўлдик!!!

Сиз айтган коррупциялашган бўлимга, ўша даврда жимгина қараб ёки бўлмаса, қисман шерик бўлиб, ишламасдан ойлик олган, ишга ҳафталаб келмасдан уйдан туриб бошқарган директорлари мавжуд бўлган бўлимга раҳбар бўлдим!!! Ишламасдан мукофот талаб қилиб ўрганиб қолган, асос сўрасанг "шантаж" қиладиган, ишни талаб қилсанг турли баҳоналари тайёр мактаб директорларидан маълумотларни олган кўринасиз!!

Тўғри камчиликларга йўл қўйгандурман, лекин мен коррупционер эмасман!!!!

Коррупция деганда ўзи нимани тушунасиз!!!!

Ишламаган директорларга жазо тариқасида оиласи билан театрга юбориш коррупцияга кирадими??!!

Яратганнинг олдида ҳам давлатимиз олдида ҳам қарзингизни тўланг дейиш коррупцияга кирадими???!!!

Ўзингизнинг устингизда ишланг, ўқинг дейиш коррупцияга кирадими??!!!

Бир ёқадан бош чиқариб, тадбир ўтказиш коррупцияга кирадими???!!!

Афсус қарашларимиз бошқа-бошқа экан!!!

Бу оддий бошқарув усули!!!

Келажагимиз Сиз ва Сиз каби фикрлайдиган ёшлар қўлига ўтаётганини билсам юрагим оғрийди!!!

Келажагимиздан ҳавотир оламан!!

Мен ўз вазифамни жуда яхши биламан!

 Ёшларимизга таълим тарбия бериш, таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг қадр қиммати, шаъни учун доим курашаман!!!

Сизга тарбия берган ота онангизга, устозингизга эса "КАТТА РАХМАТ" айтаман!!!

 Асосланмаган бу хақоратлар учун судда жавоб беришингизга тўғри келади!!!

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=