Yangiliklar
КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ БОРАСИДА ҲАМКОРЛИК!
26-yanvar 2023-yil
Ўзбекистон Республикаси "Тадбиркор аёл" Ишбилармон аёллар ассоциацияси раҳбари Барчиной Усманова ҳамда сирдарё вилояти Гулистон шаҳар мактаб таълими бўлими тасарруфидаги Гулистон шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби директори Нигора Холматовалар томонидан, Гулистон шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби инновация бўлими бошлиғи Ёқутхон Рахмонбердиева ташаббуси билан ўқувчи ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш ишларини ҳамкорликда йўлга қўйиш мақсадида меморандум имзоланди.
Меморандумда Тадбиркор аёл" Ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан Гулистон шаҳар Баркамол авлод болалар мактаби ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш мақсадида тўгараклар ташкил этиш, шу билан биргаликда тадбиркор аёлларни мураббий сифатида доимий иш билан таъминлаш икки томонлама манфаатдорлик назарда тутилган.

Ўқувчи ёшларга ўргатиладиган ҳунарлардан меморандумга гилам тўқиш, адрас мато тўқиш, каштачилик, тикувчилик, зардўзлик, дўппи тикиш каби бир қатор касб-ҳунарлар тўгаракларини ташкил этиб, кенг миқёсда ўқувчи қизларни жалб этиш назарда тутилган. Ушбу меморандум натижасида ёш ўқувчи қизларимизда касбга меҳр, қизиқиш уйғотиб, юқори натижаларга эришамиз.

Ҳамкорлик қилишга ва ёшларга касб-ҳунар ўргатишга астойдил, жон дили билан пешвоз чиққан ташаббускор, меҳнатсевар, тадбиркор Барчиной Усмоновага Баркамол авлод болалар мактаби жамоаси номидан ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Ўз навбатида шаҳримиз ўқувчи қизларини Гулистон шаҳар 4-мавзе ҳудудидаги Барчиной Усмонованинг хусусий мактабига касб-ҳунар ўрганишга таклиф этамиз.
Машғулотлар ҳафтада икки кун икки соатдан бўлади. Ўқиш тўлов асосида, бир ойга 30 минг сўмдан. Қизлар учун зарур касб-ҳунар ўрганиш учун ажойиб имкон.
Имконни қўлдан берманг!!!!