Yangiliklar

.

Сирдарё вилояти ТР бўлими ишларидан лавҳа

25-yanvar 2023-yil
image

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси таълимни рақамлаштириш  бўлими томонидан вилоятдаги 314 умумтаълим мактаби АКТни ривожлантириш бўйича режали ишларни олиб боришмоқда.

 Жумладан, 2022 йилгача вилоятнинг 230 та мактабига келган компьютер жиҳозларига тегишли дастурлар, вазирликнинг миллий таълим ресурслари ўрнатилди.

 Бундан ташқари 2022 йилда 70 та мактабга электрон доска берилган бўлса шу йил январь ойида эса 25 та шундай электрон доскалар мактабларга етказилди.

Барча етказилган электрон ускуналарнинг самарадорлигини ошириш мақсадида компьютерларнинг интернет тармоғига уланиши бўйича мактабларда мавжуд ўқувчи сонидан келиб чиққан ҳолда мактаблар “Education-2” 40 Mb/s ва Education-3” 100 Mb/s тарифларига ўтказилган. Бундан ташқари, туман ва шаҳар ТР шўъбаси методистлари миллий таълим ресурслари бўйича мактаблар кесимида тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

25 январь куни ходимларга ўрнак бўлишни давом эттириб бошқарманинг ТР бўлими бошлиғи Д.Мавлянов, бош мутахассиси Ш.Адилов ўрнатилган компьютер ва электрон доскаларда фойдали коэффициентини ошириш учун мактабларга чиқиб ўқувчи ва ўқитувчилар орасида миллий таълим ресурслари афзаликларини тарғиб қилишди. Асосий урғу миллий таълим ресурслари ҳамда контентлардан фойдаланиб, умумий ўрта таълим  билимларини мустаҳкамлаш ва муҳтарам Президентимиз таъкидлаганидек,  мактаб таълим жараёни вақтида ўқувчилар қўшимча ҳунарга эга бўлишига берилмоқда.

Шу куниинг ўзида вазирлик томонидан Гулистон шаҳар 5-умумтаълим мактабига берилган замонавий электрон доскани ўрнатилган тартибда йиғиб, миллий таълим ресурслари бўйича ўқитувчиларга семинар ўтишди. Мактаб  директори Р.Сулаймонова ва барча педогоглар вазирлик таълимни рақамлаштириш бошқармасига алоҳида миннатдорчилик билдиришди.

 Қўшимча қилиш лозимки, айтиб ўтилган 5-мактабга тез кунларда “Ўқувавтоматика” МЧЖ томонидан 7 дона WI-FI роутер ўрнатилиб WI-FI ҳуддудлар ташкил қилинади.

 Барча ҳаракатларимиз сифатли таълим йилида ўқувчи ва ўқитувчиларга ахборот технологиялари соҳасида замонавий шароитлар яратишдан иборат.

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=