Yangiliklar
Ижтимоий химояга мухтож бўлган 26 нафар болалар иштирокида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига саёҳат ташкил этилди
28-dekabr 2022-yil
Жорий йилнинг 27 декабрь куни вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида ижтимоий химояга мухтож бўлган 26 нафар болалар иштирокида вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига саёҳат ташкил этилди.
Ушбу саёҳат жараёнида Бошқармада ўқувчилар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлигини олдини олиш бўйича йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш бўйича давра суҳбати ҳамда видеороликлар намойиш этилди.
Шунингдек, болажонларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича амалий жараёнлар ўқувчилар иштирокида кўрсатиб ўтилди.
Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан болажонларга ширинликлар солинган янги йил совғалари улашилди.
