Yangiliklar

.

Сирдарё вилояти халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларини қурилиш таъмирлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

28-dekabr 2022-yil
image

2022 йил Инвестиция дастури асосида 8 та мактабларда (5 та реконструкция, 3 таси мукаммал таъмирлаш) умумий қиймати 41,6 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида, 1300 ўқувчи ўрни яратилиб, 5 та мактабларнинг навбатлилик коэффициенти меъёр даражасига келтирилди. Ҳозирги кунда, Инвестиция дастури бўйича барча мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари 100%га бажарилган. Барча умумтаълим мактабларига Халқ таълими вазирлигидан ўқув жиҳозлари келтирилган.

Жумладан: Боёвут туманидаги 6-мактаб, 22-мактаб филалининг 40 ўринли, Мирзаобод тумани 1- 5-мактаб, Сирдарё тумани 18-мактаб бинолари реконструкция қилиниб, вилоят бўйича қўшимча 1200 ўқувчи ўрни яратилади . 3 та умумий ўрта таълим мактаби, жумладан, Ховос 1 та(26-мактаб), Сирдарё 1та(11-мактаб),Сайхунобод 1 та (11-мактаб) замонавий талаблар асосида мукаммал таъмирланди.

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида вилоятда 29 та мактабда умумий қиймати 10,5 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, ушбу Дастур орқали Боёвут 2 та, Гулистон 7 та, Мирзаобод 4 та, Сардоба 4 та, Сайхунобод 6 та, Сирдарё 1 та Ховос 2 та, Гулистон шаҳар 2 та, Янгиер шаҳар 1 та жами 29 та умумий ўрта таълим мактаблари таъмирланади.

2022 йил “Ташаббусли бюджет” дастури 1-босқичи  доирасида 66 та умумтаълим мактабларида 7.5 млрд.сўмлик қурилиш таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бажарилди.

Шундан 4.8 млрд.сўм қурилиш таъмирлашга, 0.7 млрд.сўм ҳожатхоналар қурилишига, 2.0 млрд.сўм жиҳозлашга сарфланди.

Сирдарё вилояти фуқаролар ташаббуси жамғармасидан                                  2022 йил 1-босқичи бўйича халқ таълими муассаса ғолибилари 54 та булиб умумтаълим мактабларига молиялаштирилган ва                   18508,0 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилган.  

2022 йил 2-босқичи бўйича халқ таълими ғолибилари 23 та умумтаълим мактаблари булиб молиялаштирилган маблағлар                   10 980,0 млн.сўм

 

Халқ таълими муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жихозлаш,

бино-иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш,

давлат-ҳусусий шериклик бўлими бошлиғи                                                                                                    Халигитов Фарходжон Баратбайевич

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=