Yangiliklar
Оқолтин тумани 13-умумтаълим мактабида “Русские национальные блюда” номли семинар ўтказилди
28-dekabr 2022-yil
Семинарда Россия давлатидан “Зўр класс”лойихаси бўйича ташриф буюрган меҳмонлар ва умумтаълим мактаби ўқитувчилари қатнашишди. Бундан ташқари семинарда вилоят халқ таълим бошқармаси Оқолтин туман халқ таълим бўлими ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этишди. Ушбу семинар кўтаринки байрам кайфиятида ўтказилди. Ўқувчилар ўз қуллари билан тайёрлаган рус миллий таомларини тақдим этишди. Семинарнинг иккинчи қисмида ўқувчилар ўзлари тайёрлаган чиқишлари билан янада кўтаринки руҳ бахш этишди.

Семинардан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларда тил ўрганишга бўлган қизиқишни ошириш. Президентимиз таъкидлаганларидек ҳар бир ўқувчи камида иккита тилни билиши керак. Юртимизда 3 йилдан бери амал қилаётган “Зўр класс” лойиҳасининг асосий мақсади ҳам айнан шундан иборат.

Вилоятимизда ушбу лойиҳа асосида 7 нафар мутахасис ташриф буюриб асосан чекка ҳудудлардаги ўқувчиларнинг тил ўрганишида ўз билим ва тажрибаларини бўлишмоқдалар.

