Yangiliklar

.

Таълим ходимлари Янги Меҳнат кодексини ўрганди

22-dekabr 2022-yil
image

Барчамизга маълумки 2022 йил 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу кодекс 6 ойдан сўнг, 2023 йил 30 апрелдан қонуний кучга киради.
 

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 7-бўлим, 34-боб ва 581-моддадан иборат.

Янги Кодексда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб, Меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишларни таъқиқланган.

Меҳнат шартномасига айрим нормалар киритиш тақиқланган. Жумладан меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабларини бузадиган, мажбурий меҳнатни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган, ходимни қонунга хилоф ҳаракатларини амалга оширадиган мажбурий шартлар меҳнат шартномасига киритилмайди. Янги кодексга мувофиқ дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади.

Мазкур нормаларни яна бир бор тарғиб қилиш мақсадида Сирдарё вилоят суди фуқаролик судлов ҳайъати, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди ҳамда Сирдарё вилоят касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида Сирдарё вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси ходимлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда Сирдарё вилоят Ҳалқ таълими бошқармаси ходимлари ҳамда туман шаҳар Ҳалқ таълими мудирлари иштирок этиб, маърузачилар томонидан янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги нормалар, амалдаги кодексдан фарқлари ва қўшимчлари тушунтирилиб берилди.

Учрашувда ходимларни ўзларига қизиқтирган саволларга маърузачилар томонидан жавоблар берилди.

 

                                                          Камол Намазов

                                                       Фуқаролик ишлари бўйича

                                                       Гулистон туманлараро суди раиси

 
sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=