Yangiliklar

.

Бугун Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабида "Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз" мавзусида иншолар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

30-noyabr 2022-yil
image

Тадбирни вилоят халқ таълими бошқармаси маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи  ҳамда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Коррупцияга қарши курашиш Сирдарё вилоят ҳудудий кенгаши аъзоси қатнашдилар.

Танловда 11 та туман (шаҳар)лардан келган 33 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этди. 

Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Гулистон тумани 25-умумтаълим мактаби ўқувчиси Содиқова Муслима, 2-ўринни Мирзаобод тумани 1-ИДУМ ўқувчиси Исмадиёрова Азиза, 3-ўринни Янгиер шаҳар 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Каримжонова Зебо эгаллади.

Ғолиб ўқувчиларга халқ таълими бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

sir_svxtb@xtv.uz
@profile.php?id=100090799016616
@sirdaryommtb
/sirdaryo_vil_mmt_boshqarmasi?igshid=ZDdkNTZiNTM=